АсосийJamiyat

Қашқадарёда яна бир қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинади

'Қашқадарёда яна бир қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинади'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 332-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, 3054-2760 метр оралиғига фильтр туширилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғулаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғулаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 қудуқдан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар