АсосийJamiyat

Коронавирусга чалинган беморнинг оғир аҳволи барчага сабоқ бўлсин. Ўзингизни асранг! (Видео)

'Коронавирусга чалинган беморнинг оғир аҳволи барчага сабоқ бўлсин. Ўзингизни асранг! (Видео)'ning rasmi

Мазкур видеолавҳада акс этганидек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда. Видео:

Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. 

Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин. Негаки, атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди...

Шундай экан, ўзимиз учун хулоса қилайлик, ҳар қадамда, ҳар қандай инсон орқали коронавирус инфекцияси юқиш эҳтимоли борлигини унутмаган ҳолда, озодаликни ва ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, кўчага чиққанда  ниқоб тақиб юриш  каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишни асло ёддан чиқармайлик.

    Бошқа янгиликлар