АсосийJamiyat

Фарғона шаҳрида карантин кучайтирилди, санитария назорат постлари ташкил этилди

'Фарғона шаҳрида карантин кучайтирилди, санитария назорат постлари ташкил этилди'ning rasmi

Фарғона шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва шаҳардан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан, вилоятдаги туманларга чиқиш йўлларида саккизта санитария пости ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шаҳарга кириш ва чиқишда ҳайдовчилар билан карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳудудидаги бозорлар, савдо мажмуалари ва супермаркетларга киришда дезинфекцион туннель ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 6 июль куни Фарғона вилоятида уч нафар фуқарода коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. 
 

    Бошқа янгиликлар