1

ССВнинг сўнгги статистикасига кўра Тошкент, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида ва Қорақалпоғистонда аҳоли орасида беморлар аниқланди

ЖАМИЯТ 07.07.2020, 20:18
ССВнинг сўнгги статистикасига кўра Тошкент, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида ва Қорақалпоғистонда аҳоли орасида беморлар аниқланди

ССВнинг сўнгги статистикасига кўра 2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 (+128) нафарни ташкил этган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6 690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 3 858 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1