Денов туманида 5 июль куни тахминан соат 18.00лар чамасида, туманнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108 автомобиль йўлининг 8 километрида одам ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Туманнинг “Лолазор” маҳалласида яшовчи Х.А. бошқарувидаги “Trailblazer” русумли автоулови билан олдинда ҳаракатланиб кетаётиб, чапга бурилаётган туманнинг “А.Жомий” маҳалласида яшовчи Э.Ш.нинг бошқарувидаги ВАЗ-2102 русумли автоуловининг чап ёнидан уриб юборган. Шунингдек, йўлнинг ўнг чеккасида велосипедда ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “А.Жомий” маҳалласида яшаган Қ.М.ни туртиб юбориб, ўз йўналиши бўйича пиёдалар йўлакчасида турган, туманнинг “Кўкабулоқ” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Ф.га тегишли бўлган Нексия русумли автоуловининг орқа томонидан бориб тўқнашган. Натижада велосипед ҳайдовчиси, М.Қ. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати оқибатида касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 6 июль куни Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






