Самарқанд шаҳрининг Нарпай кўчасида бир нечта аёлларнинг ўзаро жанжал юз берди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ҳолат юзасидан олиб борилган тергов олди текширувлар натижасида, ушбу ҳолат 2020 йил 14 июнь куни соат 19:30 да Самарқанд шаҳар Ал-Бухорий МФЙ Нарпай кўчасида содир бўлганлиги маълум бўлди. Уй бошқарувчиси Н.А. уй атрофига “кузатув камераларини” ўрнатиш мақсадида, уйда яшовчи фуқароларни йиғиб маслаҳатлашмоқчи бўлган вақтда, Самарқанд шаҳар Ал-Бухорий МФЙ Нарпай кўчасида яшовчи 1991 йилда туғилган Б.Ю. ҳамда шу кўчада яшовчи 1985 йилда туғилган М.Ч.лар ўртасида олдиндан бўлиб келаётган келишмовчик сабабли, йиғилиш вақтида бир-бирлари билан тортишиб, жанжаллашиб қолиб бир-бирларига тан жарохатлари етказишган.
Ушбу ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ томонидан шу куни зудлик билан қайд этилиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ полковник Ж.С.Қодиров ҳузирида мухокама қилинди. 5-сон ИИБ томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, Б.Ю., Б.М., М.Ч. ҳамда С.С. лар олган тан жарохатлари юзасидан Судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда якуний қарор қабул қилинади, дейилади хабарда.






