Ўзбекистонда коронавируснинг 41-қурбони пойтахтлик аёл бўлди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 09:55
Ўзбекистонда коронавируснинг 41-қурбони пойтахтлик аёл бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган яна бир бемор ҳақида хабар берди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл) жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.  

У постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.

3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва “COVID-19” инфекциясига намуна олинган.

Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ  шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1