25

Қашқадарёда рекорд даражада коронавирус юқтирганлар аниқланди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 10:01
2766
Қашқадарёда рекорд даражада коронавирус юқтирганлар аниқланди

2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 3 986 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91