Қашқадарё вилояти Иқтисодий судининг 18.06.2020 йилдаги ижро варақсига асосан, қарздор жамиятдан давлат фойдасига 52 млрд. 569 млн. 789 минг 300 сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро иши Бюронинг Яшнобод туман бўлимига жорий йилнинг 29 июнь куни келиб тушган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлим давлат ижрочиси Ж.Рахматов томонидан шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан 24221/14-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, унга тегишли барча валюта, махсус блок ва иккиламчи ҳисоб варақлар аниқланиб, асосий воситаларга ва қарздорга тегишли бўлган барча кўчар ва кўчмас мол-мулкларига банд солинган.
Қарздорга тегишли банд солинган мулкларни давлат ижрочиси томонидан реализация қилиш чоралари кўрилаётган бир вақтда қарздор жамият томонидан давлат фойдасига 52 млрд. 569 млн. 789 минг 300 сўм солиқ қарздорлигини тўлиқ тўловни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига карантинли вазият сабаб, мурожаатлар “1107” қисқа рақамили ишонч телефони ёки электрон тарзда “mib.uz” расмий сайтидаги “Бюрога мурожаат” рукнининг “Виртуал қабулхона” саҳифаси орқали қабул қилинмоқда.







