1

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 11:41
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи муҳокама қилинди

Женевада видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилик қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳи раиси, Корея Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотидаги доимий вакили Джи-а Пэк тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон томонидан Ташкилотга кириш ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида ўтилган босқичлари билан таништирди.

 Йиғилиш доирасида Ўзбекистоннинг ташқи савдо режими тўғрисида кенгайтирилган Меморандумнинг муҳокамаси бўлиб ўтди ва мамлакат томонидан ташқи савдо соҳасидаги тартибга солишни ЖСТга аъзо давлатлар томонидан тан олинган меъёрлар ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар қайд этилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-чи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнида Ташкилот Котибиятига зарур ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами, жумладан, аъзо мамлакатларнинг 300 дан ортиқ саволларига жавоблар, савдо соҳасида техник тўсиқлардан фойдаланиш, санитария ва фитосанитария чоралари, божхона баҳолаш бўйича суратли саволларнинг назорат рўйхатлари, импортни лицензиялаш жараёни тўғрисидаги саволнома, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ келишувлари меъёрларига мувофиқлаштириш бўйича Режа тақдим этилди, дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1