АсосийJamiyat

Автотранспортлар бўйича чекловлар эртага эълон қилинади. Энди транспорт воситалари фақат махсус стикерлар билан ҳаракатланиш мумкин

'Автотранспортлар бўйича чекловлар эртага эълон қилинади. Энди транспорт воситалари фақат махсус стикерлар билан ҳаракатланиш мумкин'ning rasmi

Хабар берганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 Унда Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиши борасида ҳам эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларига кўра, Махсус комиссиянинг 33-сонли қарори билан белгиланган талаб юзасидан тез орада батафсил маълумот берилади.

— Ҳозирда Махсус комиссия томонидан чекловларнинг аниқ тартиби ишлаб чиқиляпти. Ўйлайманки, эртага алоҳида брифинг қилиб, аниқ тартибини сизларга етказамиз. Ҳозир пайтдан фойдаланиб, барча фуқароларимиз автотранспорт билан боғлиқ ишларини шу икки кун ичида битириб, охирига етказиб олишлари мақсадга мувофиқ. 

Унинг қўшимча қилишича, махсус стикерга эга автомобиллар ҳаракатига рухсат этилади.

    Бошқа янгиликлар