1

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги 3 мингдан ортиқ ватандошимиз муаммоси тез орада ҳал қилинади — ТИВ

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 19:52
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги 3 мингдан ортиқ ватандошимиз муаммоси тез орада ҳал қилинади — ТИВ

Ҳозирги кунда “Жибек жоли” – «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилгани хабар қилинган эди.

Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди, ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган, дея хабар бермоқда ТИВ,

Таъкидлаш жоизки, 1 июлдан буён 2700 дан ошиқ ватандошлар, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишди.

Техник сабабларга кўра сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди.

“Жибек жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1