1

Актуар ва молиявий математика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 21:56
Актуар ва молиявий математика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарига кўра, бугун, 8 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Видеоселекторда олий таълим муассасалари ректорлари ва математика кафедралари мудирлари иштирок этди.

Бугунги кунда республикада 21 та олий таълим муассасасида 12 000 нафардан ортиқ талаба математика йўналишида таҳсил олмоқда, 53 та олий таълим муассасасида математика соҳаси бўйича 79 та кафедра фаолият кўрсатмоқда.

Қисқа муддатда Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Вазирлик ҳузурида Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган олимлардан иборат «Математиклар кенгаши», «Математика кафедра мудирлари кенгаши»ни ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

2020/21 ўқув йилидан бошлаб «Механика ва математик моделлаштириш», «Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)» бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда «Актуар ва молиявий математика» ва «Молиявий математика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Видеоселекторда ЎзМУ, СамДУ, БухДУ, УрДУ, НамДУ, ҚҚДУ ректорларининг математика соҳасини ривожлантириш, математика кафедраларининг Математика институти билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Видеоселектор якунида республика олий таълим муассасаларига математика илм-фани ва таълимини ривожлантириш масаласи юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда бошқа ташкилий ишлар муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1