1

Янги рекорд: бугун 249 нафар инсон коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 22:50
Янги рекорд: бугун 249 нафар инсон коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 22 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 49 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 2 нафар, 1-сон Республика клиник шифохонасида 84 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар,  жами 172 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Таъкидлаш жоизки, аввал хабар берганимиздек, бугун Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 77 нафар бемор соғайганди.  

Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 249 нафар инсон коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 3 июль куни қайд этилган бўлиб, 217 нафар бемор тузалганди.  

Шундай қилиб, айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7060 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1