1

Коронавирусга чалинган қорақалпоғистонлик 56 ёшли бемор вафот этди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 22:56
Коронавирусга чалинган қорақалпоғистонлик 56 ёшли бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра бугун Нукус шаҳрида яшовчи 56 ёшли З.Д. (аёл) исмли бемор коронавирус асоратлари сабабли вафот этди.

У жорий йил 23 июнь куни бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бурундан сув оқиши, аксириш, қалтираш ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилган. Бемор ҳеч кимга мурожаат қилмасдан уйида ўзи даволанган.

29 июнь куни эса тана ҳарорати тушмаганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида Республика юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган ва изоляторга жойлаштирилган.  

Шу куни “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва унда ушбу касаллик тасдиқланган.

Республика юқумли касалликлар шифохонасида унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, шунингдек, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак қон-томир етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир респиратор дистресс синдроми ташхиси куйилган.

Бемор бир неча йил давомида гипертония, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб юрган ва назоратда турган. Бундан ташқари, у зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензиянинг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури, семизликнинг 2-даражасидан ҳам даволаниб келган.

Шифохонада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1