Фарғонада Корея ва Япония давлатларига иш ваъда қилиб, 13 300 АҚШ долларини "ухлатган" фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 09:16
Фарғонада Корея ва Япония давлатларига иш ваъда қилиб, 13 300 АҚШ долларини "ухлатган" фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона туманида Корея ва Япония давлатларига ишга жўнатишга ёрдам бермоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Аниқланишича, 2019 йил апрель ойида фуқаро М.Ф. таниши А.Д.ни ишончига кириб, Корея ва Япония давлатларига ишлаш учун боришда ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан унинг 13.300 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1