1

Самарқандда тўланмаган алимент сабаб ИИБ ҳибсхонасига олиб келинган 34 ёшли эркак тутқатоқ тутиб, вафот этди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 09:39
Самарқандда тўланмаган алимент сабаб ИИБ ҳибсхонасига олиб келинган 34 ёшли эркак тутқатоқ тутиб, вафот этди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида алимент тўламагани учун суддан яшириниб юриб, қидирувга берилган ва топилганидан кейин ИИБ ҳибсхонасига олиб келинган 34 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда «darakchi.uz»га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган жиноятни содир қилганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судида О.Н.га нисбатан бўлган жиноят иши суд жараёнида кўрилишида О.Н. суддан яширинганлиги сабабли суд ажрими билан 2020 йил 13 май куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қидирувдаги мазкур шахс 2020 йил 2 июлда ушланиб, туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилади. 4 июл куни соат 21:00 лар атрофида тўсатдан вафот этган.

Суриштирувлар натижасида аниқланишича, марҳум О.Н. 4 июль куни соат 10:00 ларда кўзига турли нарсалар — илон, чаёнлар кўринаётганини айтиб, ҳибсхона ходимига шикоят қилган. Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси психиатр-наркологи У.Абдувоҳидов ҳибсхонага чақирилган. У беморга сурункали алкоголизм, абстинек синдроми ташхисини қўйиб, 2 маҳал «Галоприл» таблеткасини беришни тавсия қилган.

О.Н. ҳибсда сақланаётган ҳужра кузатув камералари видеоёзувлари кўздан кечирилганида ҳам беморда талваса кузатилгани маълум бўлган. О.Н.нинг яқин қариндошлари ҳам унда олдиндан тутқаноқ касаллиги бўлгани, у аввал тез-тез бу каби талваса ҳолатларида бўлганини билдирган. Мурда мутахассис иштирокида текширилганида ҳам тананинг ташқи тарафида тан жароҳатлари аниқланмаган.

О.Н.нинг мурдаси суд тиббиёт экспертизаси текширувидан ўтказилганида унинг ўлимига ўткир ўпка ва бош мия шиши сабаб бўлгани аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1