Тошкент туманлараро Иқтисодий суди қарздор “Qurilish Universal Kompakt Servis” МЧЖдан ундирувчи "Vilina" жамияти фойдасига 199.606.216 сум асосий карз ва 3.992.124 сўм пеня, 2.035.983 сум давлат божи ва 17.840 сўм почта харажати ундириш кўрсатилган. Бу ҳақда Даракчига МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Юнусобод туман бўлимига 15 июнь санасида келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органалар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига кўра, ижро иши юритиш қўзғатилган. Бўлим давлат ижрочиси Ш.Максудов томонидан қарздорга ижро ҳужжати талабини бажариши учун ихтиёрий муддат белгиланган. Берилган ихтиёрий муддат давомида қарздор “Qurilish Universal Kompakt Servis” МЧЖдан ундирувчи "Vilina" МЧЖ фойдасига жами 205.652.163 сўм қарз пуллари тўлов топшириқномасига асосан, тўлиқ ундириб берилган.






