Хабар берганимиздек, АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда.
Республика бош санитария инспектори Нурмат Отабеков брифингда баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, дунёда санитария-эпидемиология ҳолати тобора жиддийлашиб бормоқда. Бироқ, охирги вақтларда чоралар кучайтирилмаса, республикадаги вазият янада чигаллашиши мумкин.
“Карантин чораларини юмшатишни кўпчилик нотўғри тушунди. Бироқ, бу ҳолатда давом этсак, вазият бундан-да чигаллашиши мумкин”, - деди Нурмат Отабеков.