АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда. Ушбу саволга Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Чориқулович Саидов жавоб қайтарди:
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти маъмурий ҳудуд сифатида узвий боғлиқ. Aксарият Тошкент вилояти аҳолиси Тошкент шаҳрида ишлайди.
Ушбу икки ҳудуд чегаралари жуда жипслашган - Тошкент шаҳри тўлиқ Тошкент вилояти қуршовига олинган. Шу сабабли Махсус комиссиянинг навбатдаги баёнида шундай истисно киритилди».
09.07.2020 08:24
Нима учун автотранспорт воситаларида Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига (ҳамда аксинча йўналишда) кириб чиқиш истисно ҳолат сифатида рухсат берилди?






