АсосийJamiyat

«Аввал койкалар етарли экани, кейин эса койка етмаслиги ҳақида бонг уряпсиз?» Оқилов интернетдаги танқидларга жавоб қайтарди

'«Аввал койкалар етарли экани, кейин эса койка етмаслиги ҳақида бонг уряпсиз?» Оқилов интернетдаги танқидларга жавоб қайтарди'ning rasmi

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов:
 

«Кечаги брифингдан кейин интернетда ҳамюртларимиз томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шахсан менга юборилган саволларда айтиляпти, ўртоқ Оқилов бир кун олдин (7 июль куни) ҳамма нарса бисёр, койкалар етарли, дори-дармонлар етарли, бир кун ўтиб койка етмаслигини, вазият оғирлашганини бонг юряпсиз. Буни қандай тушуниш керак?!

Ҳалиям мен гапимдан қайтмаяпман. Ҳамма нарса бор. Давлат раҳбари, ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб зарур чора-тадбирларни ҳаммасини бажариб келяпти.  Керакли миқдорда койкаларни тайёрлаш, клиникаларни профилини ўзгартириш, шифокорларни ўқитиш борми, керакли дори-дармон ва реактивлар захирасини тайёрлаб қўйиш — буларнинг ҳаммаси бор, бисёр. Буни ҳеч ким инкор этмайди.

    Бошқа янгиликлар