АсосийJamiyat

48-ўлим: Тошкентда 51 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

'48-ўлим: Тошкентда 51 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Шайхонтоҳур туманида яшовчи Р.Н.ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган. 4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва унда "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.

Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепсия касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.

ССВнинг хабар беришича, реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

    Бошқа янгиликлар