1

Бухоро давлат университети ўқитувчиси жиноят устида ушланди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 16:26
Бухоро давлат университети ўқитувчиси жиноят устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат университети ўқитувчиси Ш.Қ.нинг фирибгарлиги фош бўлди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.

Олийгоҳ ўқитувчиси танишлари орқали фуқаро Г.ни мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1