Мактабларда дарслар онлайн бўладиган бўлса, 1-синфларга таълим бериш қандай йўлга қўйилади? Вазир муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 16:36
Мактабларда дарслар онлайн бўладиган бўлса, 1-синфларга таълим бериш қандай йўлга қўйилади? Вазир муносабат билдирди

АОКА анжуманлар залида брифинг бўлиб ўтмоқда. Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,  Халқ таълими вазирлиги,  Мактабгача таълим вазирлиги иштирокидаги йиғилишда  Карантин даврида таълим тизимидаги чекловлар, қабул жараёнлари ва соҳага оид бошқа ўзгаришлар, мавзусига тўхталиб ўтилмоқда. 

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов  эса учрашув давомида 1-синфларга таълим бериш қандай йўлга қўйилади, саволига қуйидагича жавоб берди:

—  Аввало, дарслар онлайн бўлиши тўғрисида расман маълумот берилдими?! Яхши ният қилайлик, вирусдан қутулайлик. Бошланғич таълимда дунё миқёсида онлайн мактаб тажрибасчи ўзини оқласа, аллақачон шу тизимга ўтиларди. Онлайн тизим бўлмасин.

Ҳозирги ҳолатдан кўриниб турибдики, сентябрга келиб, вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди.  

Хавфсизлик чоралари кўрилса, эпидемиологик вазият ёмонлашмаслиги тўғрисида ҳам ёндашувлар бор. Бола мактабда бўлганда ҳам, дарслар телевидение орқали бўлади. Бу пандемия туфайли эмас. Мақсад узоқ ҳудудларга сифатли дарслар орқали қўшимча ёрдам бўлади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1