1

Жиззахда 28 ёшли аёл ҳам коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 16:38
Жиззахда 28 ёшли аёл ҳам коронавирусдан вафот этди

Жиззах шаҳрида яшовчи М.О.нинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Бемор сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион чораларга қарамасдан беморнинг ҳолати кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1