1

БМТ Бош котиби коронавирус ИШИД ва Ал-Қоидага имконият аратганини маълум қилди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 20:48
БМТ Бош котиби коронавирус ИШИД ва Ал-Қоидага имконият аратганини маълум қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш CОVID-19 ИШИД, Ал-Қоида ва унинг ҳамкорлари, шунингдек, нео-нацистларнинг ривожланишига имконият яратганини таъкидлади БМТнинг терроризмга қарши кураш ҳафталигининг очилишида қилган нутқида.  

Гутеррешнинг маълум қилишича, бир пайтлар Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни назорат қилган ИШИД яна мазкур мамлакатларда кучайишга уринмоқда.  

“Коронавирус пандемияси рақамли технологияларни нотўғри йўлларда ишлатиш ва биотерроризм каби терроризмнинг янги вужудга келаётган шаклларига қарши курашда бизнинг кучсиз томонларимизни кўрсатиб берди”, – деган Гутерреш.

 Ушбу виртуал митингда Европа Иттифоқининг юқори лавозимли дипломати Жозеп Боррел дунё бўйлаб коронавируснинг антитеррор ҳаракатларига қилган таъсирини англаш муҳимлигини таъкидлади:

“Шу нарса ҳақиқатки, баъзи жойларда коронавирус туфайли террор ҳаракатлари камайди. Бунинг асосий сабаби давлатларнинг хавфсизлик тизимларининг ҳамкорликда иш олиб боришганидир. Лекин, бошқа ҳудудларда терроризм ва одамларнинг азоб чекиши ҳамон давом этмоқда”.

АҚШлик собиқ дипломат Ричард Ҳаас CОVID-19 терроризмга қарши курашдаги муаммоларни янада кўпайтиришини айтди:

“Коронавирус кўплаб давлатларнинг қашшоқ ва кучсиз бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда террор ташкилотларига аъзо бўладиган одамларнинг сони ошишининг эҳтимоли юқори”, -деди Ҳаас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1