Бухоролик 53 ёшли бемор коронавирус асоратлари туфайли вафот этди

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 22:43
Бухоролик 53 ёшли бемор коронавирус асоратлари туфайли вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, бугун Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. жорий йил 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

22 июнь куни эса беморнинг аҳволи оғирлашиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига кўчирилган. Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1