1

Бу йил ОТМларда контракт пули миқдорида қандай ўзгариш бўлади?

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 05:33
Бу йил ОТМларда контракт пули миқдорида қандай ўзгариш бўлади?

Контракт пулини тўлаш тизимига ўзгартиришлар киритилдими? Карантин шароитидан келиб чиқиб, молиявий имтиёзлар белгиланганми?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов АОКА анжуманлар залида ўтказилган брифингда мазкур саволга жавоб қайтарди:

➖ Контракт миқдори бўйича ҳеч қандай ўзгариш киритилмади. Контракт пули энг кам ойлик миқдорига боғланган. Агар шу боғланиш коэффициенти ўзгарсагина, контракт суммаси ўзгариши мумкин.  

Ҳозирги контракт базавий миқдори шартли равишда қўйилган миқдор. У ҳамма харажатларни қоплайдиган миқдор эмас. Бу миқдорнинг ўзи имтиёзли.

Жорий йилдан 10 та ОТМ ўзини ўзи молиялаш тизимига ўтаётган эди. Яъни бу ОТМлар харажатларини қоплаш учун ўзлари контракт миқдорини белгилашлари керак эди. Лекин карантин шароитидан келиб чиқиб, улар шартнома пулини ўзгартирмаслика қарор қилишди. Буям имтиёзлардан бири ҳисобланади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1