АсосийJamiyat

Учкўприк туманида “Nexia-2” бетонга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди

'Учкўприк туманида “Nexia-2” бетонга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди'ning rasmi

6 июль куни фуқаро А.У. бошқарувидаги  “Nexia-2” русумли  автомашинасини Меҳнатобод маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомашинада бўлган йўловчи А.Р. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳайдовчи Ю.Б, йўловчилар Н.З. ва М.Н.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар