1

Корея Республикасида яна 10 нафар ўзбекистонлик бепул суғурталанди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 10:38
Корея Республикасида яна 10 нафар ўзбекистонлик бепул суғурталанди

Аввал хабар қилинганидек, «Probest » молиявий корпорацияси Корея давлатида бўлиб турган 100 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун 13 ой давомида ҳеч қандай тўловларсиз, кейинчалик узайтириш имконияти бўлган тиббий суғурта бўйича ҳомийлик қилади.

Суғурта полиси Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан тавсия этилган шахсларга расмийлаштирилади.

1-босқичда ҳар бир фуқаро учун тахминан 150 минг вондан 200 минг вонгача маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Мазкур суғурта полисини расмийлаштириш учун Ваколатхонага фуқаролар  паспорт, ID карта ва банк ҳисоб рақами китобчаси билан келиши зарур.

Суғурта бўйича Ваколатхонанинг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин:

☎️ 062 962 0201 (рус тилида),

☎️ 070 4252 2772 (ўзбек тилида).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1