25

Фарғонада сохта диплом тайёрлаб берган ўқитувчилар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 10.07.2020, 12:13
645
Фарғонада сохта диплом тайёрлаб берган  ўқитувчилар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура хабар бермоқда.

Олтиариқ туманидаги мактаб ўқитувчилари З.З., М.Й. ва Р.Ю.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга тикувчилик йўналиши бўйича Олтиариқ туман агросаноат коллежини тамомлаганлиги ҳақидаги сохта дипломни тайёрлаб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.  

Шунингдек, тадбир жараёнида фуқаро М.Й.нинг ёнида 2 та тўлдирилмаган дипломлар мавжудлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, З.З., Р.Ю. ва М.Й.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91