1

Ер олди-сотдисидаги муаммоларни ҳал қилиш учун фуқароларга қулай имконият яратилди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 13:14
Ер олди-сотдисидаги муаммоларни ҳал қилиш учун фуқароларга қулай имконият яратилди

Бугун Давергеодезкадастр қўмитасида “Ер муносабатлари” мавзусида видеовебинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда сайтимизга Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов хабар қилди. Ушбу вебинардан кўзланган мақсад фуқаролар ва тадбиркорларни ер масалалари бўйича қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, савол ва таклифларни тинглаш ҳамда уларга қонуний ечим топиш эди...

Вебинарда 60 дан зиёд фуқаро ва тадбиркорларнинг ўзбошимчалик билан егалланган ерларни қайтариш, ёш тадбиркорларга аукционсиз ер бериш тартиби, ерга эгалик қилишнинг қонуний асослари каби ва бошқа долзарб саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди. 

Рустам ПАЙЗИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси:

Бугун ўтказилган вебинар чекка ҳудудларда бизгача етиб келмаётган муаммолар борлигини кўрсатиб берди. Фуқаролар ва тадбиркорларимизнинг мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда барча саволларга қонун доирасида ечим топишга орадаги тўсиқларни олиб ташлашга имконият яратди.

Хозирги кундаги карантин чораларини инобатга олган ҳолда, фуқаролар ва тадбиркорлар билан алоқаларни тўғридан тўғри олиб бориш мақсадида ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари турли мавзуларда шу каби вебинарлар ташкил этиш режалаштирилган. Вебинарлар бўлиб ўтадиган кун ва соати мазкур ташкилотнинг расмий саҳифаларида олдиндан эълон қилиб борилади. Мазкур вебинарлар ўзингизни қийнаётган саволларга мутахассислардан жавоб олиб, муаммоларга ечим топиш учун қулай имконият.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1