Аввал хабар берганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг бўлиб ўтди. Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов юқоридаги саволга жавоб берди:
- Республика махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган ватандошларимизга мамлакатга қайтиш учун рухсат берилган. Россиядаги ватандошларимиз бу масала бўйича қўшимча ахборот олиш учун Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасига қўнғирок қилишлари мумкин.
Бундан ташкари Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов ва Санкт-Петербург шаҳарларида жойлашган Бош консулликлар қошида ташкил этилган оператив штабларга ҳам мурожаат килишлари мумкин.






