Ўзбекистоннинг уч ҳудудида аҳоли орасидан 23 нафар фуқаро коронавирусга чалинган

ЖАМИЯТ 11.07.2020, 17:01
Ўзбекистоннинг уч ҳудудида аҳоли орасидан 23 нафар фуқаро коронавирусга чалинган

2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7540 (+10) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (10 нафар Жиззах вилоятида) соғайди.  

️Ҳозирда мамлакатимизда 4806 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1