АсосийJamiyat

Журналист соғлиқни сақлаш тизими мутассадиларига коронавирусдан уйда даволаниш учун йўриқнома чиқаришни таклиф қилди

'Журналист соғлиқни сақлаш тизими мутассадиларига коронавирусдан уйда даволаниш учун йўриқнома чиқаришни таклиф қилди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов юртимизда жорий йил 5 июлдан бошлаб агар бемор таҳлилида коронавирус аниқланган бўлса, лекин унинг симптомлари йўқ ёки енгил ўтаётган бўлса, масалан, аксирмаётган, йўталмаётган, нафаси қисилмаётган, таъм ва ҳид сезгилари йўқолмаган, тана ҳарорати кўтарилмаган бўлса, уйда даволанишга рухсат берилишини маълум қилганди. 

Лекин айни пайтда уйда даволаниш бўйича турлича тавсиялар, масалан, томоқ ачиша бошлаганда уксусли сув билан чайиш ёки иммунитетни кўтарувчи дориларни ичиш кераклиги ҳақидаги маслаҳатлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Тўғри, мутахассислар бу бўйича берилаётган саволларга жавоб бериб келмоқда. Бироқ бу маълумотлар ОАВларда сочилиб кетган. Шу нуқтаи назардан журналист ва блогер Азиза Қурбонова уйда даволаниш учун ЙЎРИҚНОМА чиқариш таклифини берди. Унинг фикрича, йўриқнома билан одамларга бироз бўлса-да ёрдам бериш мумкин.

"Мен коронавирус билан актив курашаётган давлатлар(алоҳида штатлари)нинг homeisolation instructionларини ўзим учун ўрганиб чиқяпман. Аммо мен шифокор эмасман, таржима қилганим билан тарқатиш хато бўлади.  Лекин қани бизнинг миллий соғлиқни сақлаш тизимимизнинг уйда даволанаётганлар учун якдил ЙЎРИҚНОМАСИ?!

Ўша йўриқномада оддий саволларга жавоб беришсин.

1.  Симптомлар ҳақида тўлиқ ахборот.

2.  Ёш қатламини инобатга олган ҳолда йўтал ва оғриқни камайтириш учун кўриладиган чоралар. (хорижий инструкцияларда енгил таъсир этувчи дорилар номи берилган)

3.  Ўз соғлиғини ҳолатини қайд этиб боришга ўргатиш. Қандай текширувлардан ўтиш.

4.  Қайси белгилар кузатилганда аҳволи ёмонлашган деб баҳолаш.

5.  103 га қайси ҳолатларда қўнғироқ қилиш керак.

6.  Уйда ўзини қандай тутиш.    

7.  Қандай овқатланиш.

8.  Қайси касалликлар бўлганда қайси дори воситаларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва ҳоказо... (Кальций хлор, кальций глюконатни билмай олиб қонини қуюлтириб қўяётган ва аҳволи оғирлашаётган таниш-билишлар ҳақида эшитиб, тиббий саводхонлик масаласи жуда долзарблигини тушуняпман)" - деб ёзади журналист.

    Бошқа янгиликлар