57-ўлим: Хоразмлик эркак коронавируснинг оғир кечиши, икки томонлама пневомонияни кўтара олмади

ЖАМИЯТ 11.07.2020, 23:35
57-ўлим: Хоразмлик эркак коронавируснинг оғир кечиши, икки томонлама пневомонияни кўтара олмади

Хоразмлик коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д.С. (эркак) бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган. Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Хасталик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.  

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1