58-ўлим. "ТошМИ"да 53 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 09:41
58-ўлим. "ТошМИ"да 53 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Коронавирусга чалинган тошкентлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли М.К. (аёл) Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган.

Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.  

 Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 

Эслатиб ўтамиз, бу 58-ўлимдир. Кеча, 11 июль куни бир кунда 3 нафар бемор вафот этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1