1

Ўзбекистонда 10 соат ичида 193 кишида вирус аниқланди. 75 нафари аҳоли орасида

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 10:06
Ўзбекистонда 10 соат ичида 193 кишида вирус аниқланди. 75 нафари аҳоли орасида

2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706  нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. 

Янги касалланганлар 10 соат ичида 193 нафарга ошди. Уларнинг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 4925 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 513  нафарни ташкил этаётганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1