1

Диний қўмита ҳаж зиёрати билан боғлиқ турли фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 11:19
Диний қўмита ҳаж зиёрати билан боғлиқ турли фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди

Бир қанча маҳаллий нашрлар хориж нашрларига таяниб, “Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади” деган хабарларни тарқатган. Ижтимоий тармоқларда бу мавзу турли талқин қилина бошлаган. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ушбу масалада расмий хабар берди. 

"Эътибор беринг! Саудия Арабистони ҳукумати қарори билан бу йилги ҳаж мавсуми фақат Саудия Арабистони фуқаролари ва Саудия ичида яшаётган чет эл фуқаролари учун чекланган миқдорда ташкил этилмоқда.

Хорижий мамлакатлардан зиёратчилар бу йил қабул қилинмайди.

Саудия Арабистонига халқаро рейслар тўхтатилган. 

Ҳаж-2020 мавсумига онлайн рўйхатдан ўтиш фақат Саудия аҳолиси ва Саудияда бўлиб турган чет эл фуқаролари учун ташкил этилмоқда.

Турли фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлинг!" дейилади Қўмита хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1