АсосийDunyo

Коронавирус охири Трампни ниқоб тақишга мажбур этди

'Коронавирус охири Трампни ниқоб тақишга мажбур этди'ning rasmi

Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп илк бор одамлар олдида тиббий ниқобда кўриниш берди. Пандемия бошлангандан бери неча ой ўтган бўлса у ҳеч бир чиқишида ниқоб тақмаганди. Бу ҳақда BBC ёзди.

"Мен ҳеч қачон ниқоб тақишга қарши бўлмаганман. Лекин, ниқоб тақишнинг ўз вақти ва жойи бор, деб ҳисоблайман", – деб айтган Доналд Трамп Уолтер Рид номидаги ҳарбий госпиталга ташрифи олдидан.

Бундан икки ҳафта аввал президент атрофидаги мулозимлари мунтазам равишда CОВИД-19 тестидан ўтиши ва шу сабаб ниқоб тақишга эҳтиёж сезмаслигини айтганди.

AҚШда бугунга қадар 3 375 387 киши вирусга чалинган, 137 48 нафар бемор вафот етган. Бир кунда вирусга чалинганлар сони 70 мингга яқинлашмоқда.

    Бошқа янгиликлар