1

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 минг нафарга яқинлашди

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 23:58
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 минг нафарга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича 2020 йил 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12997 (+142) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб юртимизда 7852 (+129) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1