1

Кадастр тизимида “тозалаш ишлари” бошланди

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 12:54
Кадастр тизимида “тозалаш ишлари” бошланди

Давлат идорасида ишлаётган ҳар бир инсон ўз зиммасига катта масъулиятни олади.  Халқимизга беминнат, ҳалол меҳнат қилиш ва бу орқали уларнинг ишончини қозонишдан кўра лавозимини суистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаганлар минг афсуски орамизда мавжуд.

Ҳар бир давлат идораси бундайлардан ҳоли майдонга айланмас экан халқ ишончини қозониб бўлмайди.  10 июль куни кадастр йўналишида ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларга йўл қўйган республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.  

Бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади.  

Ҳурматли фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз. Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта 01@ygk.uz) хабар беринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1