АсосийJamiyat

ШОШИЛИНЧ! Чет тилидан сертификати бор абитуриентлар 18-июлга қадар рўйхатдан ўтишлари шарт!

'ШОШИЛИНЧ! Чет тилидан сертификати бор абитуриентлар 18-июлга қадар рўйхатдан ўтишлари шарт!'ning rasmi

Маълумки, чет тилларидан сертификатга эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сертификат маълумотларини тизимга киритади.  

Ҳозирда мазкур маълумотлар асосида Давлат тест маркази томонидан сертификатларнинг ҳақиқийлиги текширилмоқда ва уларга 3 хил статус берилмоқда:

1.Сертификат дастурга киритилганда – “Текширилмоқда”.

2.Сертификатнинг ҳақиқийлиги ва имтиёз бериш учун талабга жавоб бериши аниқланганда – “Тасдиқланди”.

3.Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаса ёки имтиёз бериш учун талабга жавоб бермаса – “Тасдиқланмади”.

Бунда, сертификати тасдиқланмаган абитуриентларда, сертификат нима учун тасдиқланмаганлигининг сабаби ҳам келтирилади.

Ҳозирги кунга қадар Давлат тест маркази томонидан 6 000 дан зиёд сертификатлар текширилди ва 450 дан ортиқ сертификатлар талабга жавоб бермаслиги аниқланди. 

Сертификатларни текшириш маълум вақт олишини инобатга олган ҳолда, ДТМ чет тили сертификатига эга абитуриентлардан сертификатларини 18-июлга қадар киритишларини сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар