1

«Бунёдкор» футболчиси коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 14:14
«Бунёдкор» футболчиси коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

«Бунёдкор» футболчиси вирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги сабабли жамоанинг навбатдаги учрашуви қолдирилди. Бу ҳақда ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

«Жамоанинг қолган аъзолари ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Аммо шунга қарамай, улар ҳам тест топширишларига тўғри келади. Бу борада аниқ маълумотлар чиққунига қадар қолган жамоаларнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан «Бунёдкор» - «Бухоро» қолдирилади.  

Ҳозирча ваҳима қилиш ўринсиз. Тақвимдан «Бунёдкор»нинг қолдирилган ўйини учун жой топиб беришнинг ҳозирча имкони бор. Қолган учрашувлар эса давом этади. Шунингдек, ҳар эҳтимолга қарши «Бунёдкор»нинг ўтган турдаги рақиби — «Навбаҳор» футболчилари ҳам тиббий текширувдан ўтказилади", дейди Имомхўжаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1