1

Нега Ўзбекистонга кириб келган коронавируснинг янги турини олдини олиш бўйича маълумот берилмаяпти?

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 17:24
Нега Ўзбекистонга кириб келган коронавируснинг янги турини олдини олиш бўйича  маълумот берилмаяпти?

 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ва Махсус комиссиянинг кейинги қарорлари (протоколлари) тўлиқ шаклда эълон қилинмаяпти ва етарлича ёритилмаяпти?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов  қуйидагича жавоб берди:

" Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланган эди, аммо қуйидаги объектив ва мантиқий сабабларга кўра эълон қилинмаган:

– Дастур биргина ҳужжатдан иборат эмас, у ўз ичига комплекс чора-тадбирларни олади, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳам эмас ва шунга кўра, мажбурий эълон қилиниши шарт эмас;

– унга мамлакатимизга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича ишларга махсус куч ва воситаларни жалб қилиш ва сафарбар этиш билан боғлиқ бандлар киритилган бўлиб, давлат манфаатларига ва хавфсизлигига зарар етишига йўл қўйиб бўлмаслиги туфайли ушбу маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас;

– ҳужжатда вазирлик ва идораларга фуқароларнинг соғлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муайян вазифаларни бажариш бўйич асосан ташкилий чоралар кўзда тутилган;

– Дастур юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди, умуммажбурий қоидалар киритилишини кўзда тутмайди.

Таъкидлаш жоизки, коронавируснинг олдини олиш ва унга қарши кураш Дастур қабул қилиш билангина чекланиб қололмайди, бу Махсус комиссияга юклатилган кенг кўламли вазифаларни бажариш йўлидаги фақатгина биринчи қадамлардан бири эди. 

Дастур – кечиктириб бўлмайдиган чоралар мажмуасидир, мазкур масалада қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукуматнинг қарорлари, Махсус комиссия қарорларининг барчаси Дастурни тўлдиради.   

Коронавирусга қарши кураш жараёни содир бўлаётган воқеаларга тезкор муносабат билдириш ва эпидемиологик вазиятнинг ўзгаришига нисбатан сафарбарлик ва бошқа резервларни ишга солиш бўйича қарорларни кечиктирмасдан қабул қилишлозимлигини кўрсатди, бу борадаги маълумотлар эса чекланган характерга эгадир.

Шу боис Махсус комиссиянинг протоколлари ҳам қисқартирилган кўринишда эълон қилинади. Протоколларнинг аҳоли ва юридик шахсларга тааллуқли қисмлари расмий ахборот кўринишида мажбурий тартибда мавжуд барча коммуникация каналлари орқали тарқатилади

Мутахассислар ва давлат органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган кунлик (ҳар куни бир неча маротаба) брифинглар марказий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётгани ва йирик ижтимоий тармоқлар саҳифаларида трансляция қилинаётгани, кенг кўламли ташвиқот ва ҳуқуқий тарғибот қабул қилинаётган қарорларнинг кенг аҳоли қатламларига энг содда кўринишда тушунтиришга қаратилган. 

Шу боис, Махсус комиссия қарорлари аҳолига ўз вақтида етиб бормаслиги, коронавирус билан кураш бўйича ахборот етишмаслиги ҳақидаги мулоҳазалар асосга эга эмас, деб ўйлаймиз, деди вазир ўринбосари. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1