1

Вирус кенг тарқалмаслиги учун нотариусларга навбатга ёзилиш онлайн ўтказилади

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 20:35
Вирус кенг тарқалмаслиги учун нотариусларга навбатга ёзилиш онлайн ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси тармоқдаги янгиликлар ҳақида хабар берди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлдан бошлаб xусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар қуйидагиларни амалга ошириши тавсия қилинди.

нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш жараёнида коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриши;

фуқаролар эса нотариал идораларга кечиктириб бўлмайдиган зарурият бўлган ҳоллардагина мурожаат этиши лозим.

▫️ Фуқаролар:  

 e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга онлайн навбатга ёзилиши;

 нотариал ҳаракатлар юзасидан маслаҳатлар ва саволларга жавоб олиш учун @notariusmaslahatibot телеграм боти орқали мурожаат этиши мумкин.

Карантин шароитида фаолиятини давом эттираётган нотариал идоралар манзиллари ва улар ҳақдаги бошқа маълумотлар Нотариал палатанинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали мунтазам ёритиб борилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1