1

Тошкентда бир неча соат ичида 231 та касалланиш ҳолати аниқланди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 00:13
Тошкентда бир неча соат ичида 231 та касалланиш ҳолати аниқланди


2020 йил 13 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13591 (+231) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 231 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 146 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 8030 (+178) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5498 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1