1

Бу ҳафта ўзбекистонликлар ҳақиқий ёз иссиғини ҳис қиладилар. Об-ҳаво

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 05:36
Бу ҳафта ўзбекистонликлар ҳақиқий ёз иссиғини ҳис қиладилар. Об-ҳаво

Бугун ва ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудудидаги об-ҳавони атмосферадаги паст босимли майдон белгилайди. Бундай ҳолат учун одатда чилла даврида кузатиладиган жуда иссиқ ҳаво хосдир, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати.

Июннинг охирида ва июлнинг бошида кузатилган нисбатан қулай ҳароратлардан сўнг мамлакатимиз аҳолиси бу ҳафтада республикага Туркманистондан кирадиган ҳақиқий ёз иссиғини ҳис қиладилар.

Шу кунларда ҳарорат кечаси 21-24 даража, кундузи 37-40 даража атрофида бўлади, республика шимоли, жануби ва чўл зонасида 42 даражагача кўтарилади.

Бу ёз авжи учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқоридир, бироқ бундай ҳароратлар бизда деярли ҳар йили кузатилади.

Мамлакатнинг бутун текислик қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларда 13 июлдан 15 июлгача даврда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, ёғингарчилик асосан куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлар ривожланганда кузатилиши мумкин.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши ҳамда чанг кўтарилиши мумкин.

Бугун:

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 37-39° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 37-42° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 37-42° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 35-40° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 37-42° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1