АсосийJamiyat

5 кун аввал уйидан чиқиб кетган фарғоналик 18 ёшли қиз қидирилмоқда

'5 кун аввал уйидан чиқиб кетган фарғоналик 18 ёшли қиз қидирилмоқда'ning rasmi

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати аҳолидан Тоштемирова Шохсанамхон исмли фуқаронинг қидирувида кўмак сўрамоқда. 

18 ёшли Тоштемирова Шохсанамхон 2020 йил 09 июль куни Фарғона шаҳар, Янги аср кўчаси 25-уй 17-хонадондан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. 

Белгилари: бўйи 165-170 см, сочлари қора, кўзлари қора.

Эгнидаги кийимлари: оқ рангли кўйлак, кўк рангли жинси, оёғида оқ туфли.

Шохсанамнинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингиз сўралади:

73-244-02-76, 73-244-02-85 ёки 102

 

    Бошқа янгиликлар