1

Тошлоқ туманида “Nexia-2” тут дарахтига урилиши оқибатида йўловчи вафот этди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 08:02
Тошлоқ туманида “Nexia-2” тут дарахтига урилиши оқибатида йўловчи вафот этди

10 июль куни фуқаро У.Т. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Тошлоқ тумани Қанжирға МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган. Йўлнинг ўнг томонидаги тут дарахтига урилиши оқибатида автомашинада бўлган йўловчи Э.И. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин", - дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1